locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Павлович «Манчестер Сити»нинг таклифини рад этди

Бу ҳақда журналист Флориан Плеттенберг хабар берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
 Павлович «Манчестер Сити»нинг таклифини рад этди
Фото: Getty Images

Мюнхеннинг «Бавария» клуби ярим ҳимоячиси Александр Павлович ёзги трансфер ойнасида «Манчестер Сити»га ўтишдан бош тортди. Бу ҳақда журналист Флориан Плеттенберг хабар берди.

Манба хабарларига кўра, «шаҳарликлар» ҳали март ойидаёқ «Бавария» ва Павлович билан алоқа ўрната бошлаган. Англия гранди немис клубига 22 ёшли ярим ҳимоячи учун 100 миллион еврогача тўлашга тайёр эканини билдирган.

Павловичнинг ўзи ҳам ушбу қизиқишни ижобий қабул қилган ва ҳатто таклиф ҳақида ўйлаб кўрган. Бироқ якунда у рад жавобини берган. Шу сабабли «Бавария»га расмий таклиф юборишгача бўлган жараён амалга ошмаган.

Жорий мавсумда Павлович барча мусобақалар доирасида 7 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг