locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Паулу Фонсека: У ҳужум марказида ҳам, ўнг қанотда ҳам ҳаракат қилиши мумкин, аммо биринчи босқичда мен уни айнан ҳужумчи ролида кўряпман

"Лион" бош мураббийи Паулу Фонсека "Реал"дан ижарага олинган ҳужумчи Эндрикни қандай вазифада кўраётгани ҳақида гапирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Паулу Фонсека: У ҳужум марказида ҳам, ўнг қанотда ҳам ҳаракат қилиши мумкин, аммо биринчи босқичда мен уни айнан ҳужумчи ролида кўряпман
photo: gettyimages

"Лион" бош мураббийи Паулу Фонсека "Реал"дан ижарага олинган ҳужумчи Эндрикни қандай вазифада кўраётгани ҳақида гапирди.

Аввалроқ, мураббий 19 ёшли бразилияликнинг ҳозирча ҳолати яхши эмаслигини ва унинг дебюти 11 январдан олдин бўлмаслигини маълум қилганди.

"У ҳужум марказида ҳам, ўнг қанотда ҳам ҳаракат қилиши мумкин, аммо биринчи босқичда мен уни айнан ҳужумчи ролида кўряпман," — дея мутахассиснинг сўзларини келтиради RMC Sport.

11 январ куни "Лион" Франция кубогида "Лилл"га қарши баҳс олиб боради. Эндрик француз клуби сафида 2025/2026 йилги мавсум охиригача тўп тепади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг