locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Паулу Бенту Ўзбекистонга келди. У терма жамоа бош мураббийига айланиши мумкин

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Паулу Бенту Ўзбекистонга келди. У терма жамоа бош мураббийига айланиши мумкин
Фото: Getty Images

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси янги бош мураббийи эълон қилиниши кутилмоқда.

Португалиялик 56 ёшли мутахассис Тошкентга етиб келди. ЎФА раҳбарияти билан музокара ўтказиб, сўнгра шартнома имзолаши хабар қилинмоқда.

Паулу Бенту мураббийлик фаолиятини 2005 йил ватанида, «Спортинг» клубида бошлаган. Кейинроқ, Бразилиянинг «Крузейро», Грециянинг «Олимпиакос» ва Хитойнинг «Чунцин Лифан» клубларида ишлаган.

2010 ва 2014 йиллар оралиғида Португалия миллий жамоасини бошқариб, Евро-2012 яримфиналига олиб чиқди. Кейинчалик Жанубий Кореяни Қатарда бўлиб ўтган ЖЧ-2022 финал босқичига олиб чиқиб, Осиёда ҳам ҳурматга сазовор бўлди. Сўнгги йилларда БАА миллий жамоасида ишлади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг