Паулу Бенту Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин
Фото: Getty Images
Португалиялик мутахассис Паулу Бенту Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин, дея хабар тарқатмоқда Football-Asian нашри.
Манбага кўра, Ўзбекистон футбол ассоциацияси 2026 йилда Ўзбекистон учун тарихдаги илк жаҳон чемпионатида ишлайдиган бош мураббийни қидириб, 2014 йилги жаҳон чемпионати ғолиби Йоаҳим Лёвга қилган мурожаати муваффақиятсизликка учради - германиялик тактикачи Тошкентнинг жиддий таклифини рад этди.
Туркиянинг фахрий собиқ мураббийи Фотиҳ Терим ҳам номзодлар қаторига қўшилди, аммо у ҳали кўндирилмади. Энди эътибор 56 ёшли португалиялик, клуб футболида ва халқаро миқёсда тажрибага эга Бентуга қаратилган.
Бу мураббийнинг сўнгги йилларда БАА терма жамоаси ҳисобланади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист