Пауло Дибала ёзда «Бока Хуниорс» сафига ўтиши мумкин
«Рома» ҳужумчиси Пауло Дибала жорий мавсум якунлангач, фаолиятини Аргентинада давом эттириши кутилмоқда. Tuttomercatoweb хабарига кўра, футболчи ёзда «Бока Хуниорс» сафига эркин агент сифатида қўшилишга яқин турибди.
Дибаланинг «Рома» билан амалдаги шартномаси ёзда ўз якунга етади. Томонлар ҳозирча битимни узайтириш бўйича музокаралар олиб бораётгани йўқ, бу эса аргентиналик футболчининг ўз ватанига қайтиш эҳтимолини оширмоқда.
Шунингдек, Дибала жорий йилнинг 25 январидан буён тизза бўғимидаги яллиғланиш сабабли майдонга тушмаяпти. У узоқ муддат давомида консерватив даволаш усулларини, жумладан, игна билан даволаш курсларини ўтаган бўлса-да, кутилган натижа кузатилмаган.
Жорий мавсумда 21 та учрашувда майдонга тушган ҳужумчи 3 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.