locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Пауло Дибала «Рома»дан кетишини тасдиқлади: «Ҳеч ким мен билан боғланмади»

Аргентиналик футболчи фаолиятини ўз юртида давом эттириши мумкин.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Рома» клубининг аргентиналик ҳужумчиси Пауло Дибала ўзининг келажаги борасида баёнот берди.

«Шартномамда ёзилганки, навбатдаги баҳс мен учун «Рома» либосидаги сўнгги ўйин бўлади. Битим июн ойида якунланади ва ҳозирча клубдан ҳеч ким мен билан боғланмади», — деди футболчи Sky Sports нашрига берган интервьюсида.

Ҳужумчи тизза бўғимидаги яллиғланиш сабабли 25 январдан буён майдонга тушмаяпти. Бир ойдан ортиқ вақт давомида у консерватив даволаш курсларини, жумладан, игна билан даволаш (акупунктура) муолажаларини олди, бироқ бу усуллар кутилган натижани бермади. Жорий мавсумда Дибала 21 та ўйинда иштирок этиб, 3 та гол ва 3 та самарали узатмага муаллифлик қилди.

Аввалроқ журналистлар Дибала ёзда Аргентинадаги «Бока Хуниорс» клуби сафига бориб қўшилиши ҳақида хабар беришган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг