Патрик Виейра: «Перес сен «Реал»нинг таклифини рад этган ягона футболчи бўлгансан», деган эди».
Патрик Виейра фаолияти давомида уни «Реал» Мадридга тўрт марта таклиф қилишганини сўзлаб берди.
photo: gettyimages
«Арсенал», «Ювентус», «Интер» ва «Манчестер Сити» клублари собиқ ярим ҳимоячиси Патрик Виейра фаолияти давомида уни «Реал» Мадридга тўрт марта таклиф қилишганини сўзлаб берди.
«Футболдаги фаолиятим давомида фақат бир нарсадан афсусланаман — «Реал»га ўтмаганимдан. «Арсенал»да ўйнаб юрган вақтларимда (1996–2005 йиллар) тўрт йил давомида кетма-кет мени таклиф қилишган. Сўнгги уринишда мен «ҳа» деб жавоб бергандим, ҳамма нарса келишиб бўлинганди. Аммо кейин ўйланиб қолдим — «Арсенал»ни жуда ҳам қаттиқ яхши кўрардим.
Вақт ўтиб, «Манчестер Сити» элчиси сифатида Мадридга борганимда, Флорентино Перес менга: «Сен «Реал»нинг таклифини рад этган ягона футболчи бўлгансан», деган эди».
Иброҳим Жалолов
Редактор