locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Патрик Шик Чехия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди

30 ёшли футболчи бу ҳақида узоқ ўйлаганини айтди.
Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images

Чехия терма жамоаси ва Германиянинг «Байер» клуби ҳужумчиси Патрик Шик миллий терма жамоадаги фаолиятини якунлашга қарор қилганини расман маълум қилди.

30 ёшли футболчи ушбу қарор узоқ ўйланганини ва Жаҳон чемпионатидаги муваффақиятсиз иштирок таъсирида шошилинч қабул қилинмаганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, терма жамоадаги фаолияти давомида доимо мамлакатига муносиб ҳимоя қилиш учун бор кучини сарфлаган.

Патрик Шик 2016 йилда Чехия терма жамоасида дебют қилган. У миллий жамоа сафида 56 та учрашувда майдонга тушиб, 26 та гол муаллифига айланди ҳамда мамлакат футболи тарихидаги энг сермахсул ҳужумчилардан бири сифатида фаолиятини якунлади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг