Пас «Реал»га қайтади — Романо
«Комо»нинг аргентиналик ярим ҳимоячиси Нико Пас «Реал»га қайтиши мумкин.
Футболчининг келажаги бўйича «Реал» ва «Комо» вакиллари ўртасидаги музокаралар бугун бўлиб ўтади. Бу ҳақда италиялик инсайдер Фабрицио Романо Х ижтимоий тармоғида хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, бугун томонлар ярим ҳимоячининг келажагини муҳокама қилиши керак. Кутилмоқдаки, «қаймоқранглилар» италия клубини 9 миллион евро эвазига сотиб олиш опциясини фаоллаштириш ҳақида хабардор қилади.
Шунингдек, хабар қилинишича, «Реал» «Комо»га Пасни 60 миллион евро эвазига сотиб олиш имкониятини тақдим этади. Агар улар рад этсалар, пойгага бошқа клублар ҳам қўшилади.
Ўтган мавсумда Пас барча турнирларда 40 та ўйин ўтказиб, 13 та гол урди ва еттита голли пас берди.