locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Пас АПЛнинг 4 клубидан тушган таклифни рад этди

Нико “«қироллик клуби” академияси тарбияланувчиси ҳисобланади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Пас АПЛнинг 4 клубидан тушган таклифни рад этди
ФОТО: Getty images

“Комо”нинг аргентиналик ярим ҳимоячиси Нико Пас Мадриднинг “Реал” жамоасига қайтишни истаяпти.

21 ёшли футболчи эҳтимолий «қироллик клуби»га ўтиш учун бир неча грандларга рад жавобини берди.

Teamtalk маълумотларига кўра, Пасга “Арсенал”, “Челси”, “Ливерпуль” ва “Манчестер Сити” таклиф билан чиққан.

Бироқ футболчи англияликларга эмас, айнан “Реал”га ўтишни маъқул кўрди. Нико “«қироллик клуби” академияси тарбияланувчиси ҳисобланади.

Мадрид гранди раҳбарияти аргентиналикни келаси йил ёзида “Комо”дан сотиб олиши мумкин. Ярим ҳимоячининг бозор қиймати 55 миллион евро деб баҳоланмоқда. Жорий мавсумда Пас 16та ўйинда иштирок этиб, 5та гол ва 5та ассистга муаллифлик қилди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг