«Парма» Таремини ўз сафига қўшиб олмоқчи
Фото: Getty Images
"Интер" клуби форварди Меҳди Тареми Италиянинг бошқа бир клубига ўтиши мумкин, дея хабар бермоқда Sky Sport.
Манбага кўра, 33 ёшли ҳужумчини "Парма" ўз сафига қўшиб олмоқчи.
"Нерадзуррилар" янги мавсумда эронлик футболчига ишонч билдирмаяпти. Тареми ёзги трансферлар даврида клуб билан хайрлашишга тайёр.
Футболчининг бозор нархи уч ярим миллион еврони ташкил этади.
Ўтган мавсумда Меҳди миланликларнинг 43 та ўйинида иштирок этган. Тареми 3 та гол ва 9 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист