locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Парма» «Милан»нинг А Сериядаги 24 та ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига чек қўйди

«Россонерилар» мавсумнинг илк турида «Кремонезе»га имкониятни бой берганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Италия А Сериясининг 26-турида «Парма» меҳмонда «Милан»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Мазкур натижа орқали клуб Массимиано Аллегри шогирдларининг Италия чемпионатидаги 24 та ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига чек қўйди.

«Милан» сўнгги бор А Сериянинг очилиш турида, ўз майдонида «Кремонезе»га имкониятни бой берган эди (1:2). Ўшандан буён ўтган вақт мобайнида «қизил-қоралар» миллий чемпионатда 15 та ғалаба ва 9 та дуранг қайд этиб, мағлубият нималигини билмай келишаётган эди.

Айни дамда «Милан» 26 та ўйиндан сўнг 54 очко билан турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди. Бироқ, бу мағлубиятдан сўнг жамоа пешқадам «Интер»дан 10 очкога ортда қолмоқда.

Маълумот учун, «россонерилар» ўзининг навбатдаги ўйинини 1 март куни айнан «Кремонезе»га қарши ўтказади. Бу учрашув Аллегри жамоаси учун ўзига хос реванш вазифасини ўташи кутилмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг