«Париж» Мойзе Кин билан кучайишни истамоқда — манба
Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport хабар бермоқда.
ФОТО: Getty images
«Фиорентина» ҳужумчиси Мойзе Кин яқиндаги трансфер ойнасида «Париж» клубининг асосий мақсадларидан бирига айланди. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport хабар бермоқда.
Парижликлар бу трансферни амалга ошириш осон бўлмаслигини яхши тушунишяпти, жамоалар ўртасида ҳали ҳеч қандай алоқа бўлмаган.
Италия клуби Кин билан хайрлашиш ниятида эмас, чунки у жамоанинг муҳим қисми ҳисобланади. Футболчининг ўзи ҳам ҳозирча бошқа клубга ўтиш имкониятини кўриб чиқмаяпти.
Аввалроқ Мойзе Кин Францияда тўп сурган: 2020 йилдан 2021 йилгача ижара асосида “ПСЖ” сафида ҳаракат қилган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист