Парехо «Вильярреал»ни тарк этади
Мадридда туғилган футболчи “сариқлар” сафида жами 269 та ўйин ўтказди.
ФОТО: Getty images
“Вильярреал” клуби 37 ёшли ярим ҳимоячи Дани Парехо билан мавсум якунланганидан сўнг хайрлашишини расман эълон қилди.
Клуб баёнотида таъкидланишича, Парехо «Вильярреал»да ўтказган олти мавсум давомида катта муваффақиятларга эришди ва жамоа афсонасига айланди. Мадридда туғилган футболчи “сариқлар” сафида жами 269 та ўйин ўтказиб, 16 та гол муаллифи бўлди.
Шу давр мобайнида у 2021 йилда Еврорпа Лигасини қўлга киритди, 2022 йилда Чемпионлар лигаси ярим финалигача етиб борди ҳамда уч бор жамоасига Европанинг энг нуфузли мусобақасига йўлланма олишга ёрдам берди.
Айни пайтда “Вильярреал” Испания чемпионати турнир жадвалида 37 та ўйиндан сўнг 69 очко билан 4-ўринни эгаллаб турибди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист