Паредес Аргентина терма жамоасидаги келажагини ўйламоқда
32 ёшли хавбек Аргентина терма жамоаси сафида 84 та учрашув ўтказган.
ФОТО: Getty images
«Бока Хуниорс» ва Аргентина терма жамоаси ярим ҳимоячиси Леандро Паредес миллий жамоадаги фаолиятини якунлаши мумкинлигини билдирди.
Футболчининг айтишича, Жаҳон чемпионати финалидаги мағлубият, шунингдек, Лионель Мессининг терма жамоадан кетиши унга келажаги ҳақида жиддий ўйлаб кўришга сабаб бўлган. Паредес бу масала бўйича бош мураббий Лионель Скалони билан ҳали гаплашмаганини айтди.
32 ёшли хавбек Аргентина терма жамоаси сафида 84 та учрашув ўтказиб, 5 та гол урган. У 2022 йилги Жаҳон чемпионати ҳамда 2021 ва 2024 йилги Америка Кубогида ғолиб чиққан.