locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Пап Тиав: «Биз майдонда ғалаба қозониб бўлдик, биз — Африка чемпионимиз»

Сенегал бош мураббийи Марокашга чемпионлик унвони берилганига муносабат билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Сенегал терма жамоаси бош мураббийи Пап Тиав Африка Миллатлар Кубоги финалида Марокашга ғалаба берилиши ҳақидаги қарорга ўз муносабатини билдирди.

«Бу саволга жавоб бермайман деб ўйлаган эдим, чунки бор эътиборимни ишимга қаратганман. Энг муҳими — чалғимаслик. Биз Африка чемпиони эканлигимизни биламиз. Бошқа совринларни ютуш учун ишлашда давом этамиз. Бизга шуниси аёнки, мусобақалар ва кубоклар майдонда ютулади. Бу иш аллақачон бажариб бўлинган, биз — Африка чемпионимиз», — дея Тиавнинг сўзларини келтирмоқда RMC Sport.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Африка футбол конфедерацияси (CAF) Марокашнинг апелляциясини қаноатлантиргани маълум бўлган эди. Унга кўра, Сенегал терма жамоасига финал учрашувининг 90+8-дақиқасида Браим Диасга нисбатан қўлланилган қўполлик учун белгиланган пеналтидан сўнг майдонни тарк этгани сабабли 0:3 ҳисобидаги техник мағлубият ёзилди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг