locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Паоло Мальдини Буффонни Италия терма жамоасига қайтармоқчи

Буффон 2026 йил баҳорида Италия терма жамоаси кетма-кет учинчи марта Жаҳон чемпионатига чиқа олмаганидан сўнг, федерациядаги лавозимини тарк этган эди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Италия футболи афсонаси Паоло Мальдини терма жамоани қайта қуриш лойиҳасида собиқ дарвозабон Жанлуижи Буффон билан яна бирга ишлашни истамоқда. Бу ҳақда Италия ОАВлари хабар берди.

Маълумотларга кўра, яқинда Италия футбол федерациясининг техник директори этиб тайинланган Мальдини, Буффонни федерация таркибидаги муҳим лавозимлардан бирига қайтариш тарафдори. У Буффоннинг тажрибаси ва етакчилик фазилатлари Италия футболини тиклаш жараёнида катта фойда келтиришига ишонмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Буффон 2026 йил баҳорида Италия терма жамоаси кетма-кет учинчи марта Жаҳон чемпионатига чиқа олмаганидан сўнг, федерациядаги лавозимини тарк этган эди.

Қайд этилишича, Мальдини бошчилигидаги янги лойиҳа Италия футболини ислоҳ қилиш ва 2030 йилги Жаҳон чемпионатига кучли жамоа шакллантиришни мақсад қилган. Буффоннинг ушбу лойиҳада иштирок этиши борасида музокаралар давом этмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг