«Пантера» – «Ҳудудий лига ғолиблари» турнири чемпиони!
Бир ҳафта мобайнида мамлакатимиз футзал ишқибозларининг диққат эътибори водий гавҳари – Андижон шаҳрига қаратилди. Бобур юртида Жаҳон чемпионати муносабати билан янгидан қуриб фойдаланишга топширилган «Универсал» спорт мажмуасида «Ҳудудий лига ғолиблари» республика турнири бўлиб ўтди. Мусобақанинг ҳал қилувчи финал учрашувига Тошкент вилояти ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси жамоалари етиб келишди.
Финал баҳсидан олдин майдонга 3-ўрин учун FarDU ҳамда «Гулобод» жамоалари чиқишди. Тенг курашлар остида ўтган учрашув тақдирини Исломбек Абдуназаров томонидан киритилган ягона гол ҳал этди.
Бош соврин учун кураш ҳам ниҳоятда қизиқарли ва шиддатли курашлар остида ўтди. Дастлабки дақиқалардан ташаббусни қўлга олган шимолликлар якунда 2:1 ҳисобида зафар қучди. Нукус қалъаси йигитлари «Ҳудудий лига ғолиблари» республика турнири Кубогини қўлга киритиш баробарида мамлакат миллий чемпионати Олий лигага йўлланма учун ўтиш турнирида қатнашиш ҳуқуқига сазовор бўлишди.
Финал учрашувидан кейин ғолиб ҳамда совриндорларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Шунингдек, мусобақа ташкилотчилари томонидан номинация ғолиблари аниқланди: FarDU посбони Зиёдуллахўжа Назаров «энг яхши дарвозабон», «Пантера» ҳужумчиси Шаҳриёр Каримбаев «энг яхши футзалчи», Ҳayotбек Асатуллаев «турнир тўпурари» совринларига лойиқ кўрилди.
«Ҳудудий лига ғолиблари» Республика турнири
31-май. Шанба.
3-ўрин учун
Гулобод – FarDU – 0:1. Гол: Исломбек Абдуназаров, 28 (0:1)
ФИНАЛ
Пантера – Оҳангарон – 2:1. Голлар: Саламат Атамуратов, 20 (1:0), Ўткир Ғоипов, 27 (1:1), Шаҳриёр Каримбаев, 31 (2:1).