Палмер ЖЧ-2026 ни ўтказиб юборади — манба
«Челси»нинг ҳужумкор яримҳимоячиси Коул Палмер ва ҳимоячи Ливай Колуилл 2026 йилги Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади. Ҳар икки футболчи ҳам Англия терма жамоасининг мусобақа учун якуний қайдномасига киритилмайди. Бу ҳақда The Telegraph журналисти Мэтт Лу хабар берди.
Жорий мавсумда Палмер барча турнирларда 33 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди. Бироқ у жароҳатлар сабабли клуб ва терма жамоанинг 26 та учрашувини ўтказиб юбормасликка мажбур бўлди.
Ливай Колуилл эса 2025 йилнинг ёзидан 2026 йилнинг апрелига қадар тиззанинг хочсимон пайлари узилиши сабабли тикланиш жараёнини ўтади ва мавсум давомида барча турнирларда бор-йўғи 4 та ўйинда иштирок этди, холос.