Палмер яна олти ҳафта майдонга тушолмайди
Коул 20 сентябрдан бери жамоасига ёрдам бера олмаяпти.
Фото: The Athletic
"Челси" ҳужумчиси Коул Палмер жароҳати сабаб олти ҳафта майдонга тушолмайди. Бу ҳақда жамоа бош мураббийи Энцо Мареска маълум қилди.
"Аслида мен адашибман. Палмер ноябрда майдонга қайтади деб ўйлагандим. Афсуски, унга яна камида олти ҳафта вақт керак бўлади. Биз уни имкон қадар ҳимоя қилмоқдамиз, аммо тиббий гуруҳ сеҳргар эмас. Умид қиламизки, олти ҳафта етарли бўлади", – деди Мареска.
Жорий мавсумда Палмер “кўклар” сафида АПЛ доирасида 3 та ўйинда майдрнга тушиб, 1 та гол урди.
Англиялик футболчи 20 сентябрдан бери сон атрофидаги жароҳати туфайли ўйинларни ўтказиб юбормоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист