Палмер учун яна бир жамоа курашга қўшилди
Фото: Getty Images
“Челси” ярим ҳимоячиси Коул Палмер ёзда жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда The Independent нашри хабар берди.
Манбага кўра, “Манчестер Юнайтед” ҳам Палмер учун курашган қўшилган. Манкунианликлар иқтидорли футболчининг трансфер ҳуқуқини тўлиқ сотиб олишга тайёр.
Шунингдек, “Ливерпуль” ва “Манчестер Сити” жамоалари ҳам қизиқиш билдирмоқда. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, унинг трансфер нархи 130 миллион еврони ташкил этади.
Жорий мавсумда Палмер барча мусобақаларда 39 та ўйинда иштирок этиб, 14 та гол урди ва 9 та голли узатма амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2033 йил ёзигача амал қилади.