Палмер машғулотларга қайтди
Футболчи машғулотларнинг бир қисмини "Челси"нинг умумий гуруҳида ўтказган.
ФОТО: Getty images
"Челси" ярим ҳимоячиси Коул Палмер оёқ бармоғидан олган жароҳатидан сўнг машғулотларга қайтди.
Sky Sports News хабар беришича, ўтган ҳафта Палмер уйида жимжилоғини уриб олган. "Челси" хавбекнинг тезроқ тикланиши учун унга махсус бутса тайёрлаб берди.
Футболчи машғулотларнинг бир қисмини "Челси"нинг умумий гуруҳида ўтказган.
Эслатиб ўтамиз, Европа Чемпионлар Лигасининг 5-турида "Челси" 25 ноябрь, сешанба куни "Барселона" билан ўйнайди. 30 ноябрь куни "кўклар" АПЛда "Арсенал" билан ўйнайди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист