locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Палмер: “Ламин айни вақтда дунёнинг энг яхши футболчиси”

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Палмер: “Ламин айни вақтда дунёнинг энг яхши футболчиси”
Фото: Getty Images

“Челси” ярим ҳимоячиси Коул Палмернинг фикрича, “Барселона” футболчиси Ламин Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси деб ҳисоблайди.

“Ростини айтадиган бўлсам, Ламин айни вақтда дунёнинг энг яхши футболчиси. Ямал бу мавсумда барча мусобақаларда 40 та гол+ассист амалга ошириб, барчанинг эътирофига сазовор бўлди. У 2025 йилги “Олтин тўп” соврини учун ҳам асосий даъвогарлардан бири саналади», - дейди Палмер.

Маълумот учун, Ламин Ямал “Барселона” сафида барча турнирларда 52 та ўйинда майдонга тушиб, 16 та гол урди ва 24 та ассист амалга оширди. Transfermarkt портали 17 ёшли футболчининг қийматини 180 миллион еврога баҳолаган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг