Палмер “Челси”нинг жорий мавсумдаги энг яхши футболчисини айтди
Фото: Getty Images
“Челси” ярим ҳимоячиси Коул Палмер лондонликларнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчисини айтди.
“Кайседо – бу мавсумда бизнинг энг яхши футболчимиз. У билан ўйнаш — орзу. У доим рақиблардан тўпни олиб қўяди. Бу футболчи ҳақида яна нималарни айтиш мумкин? Мойсес камтар ва барча билан ёқимли мулоқот қилади. Уни бу ерда жуда яхши кўришади”, – дея Палмернинг сўзларини келтиради Фабрицио Романо.
Маълумот учун, Кайседо жорий мавсумда Англия Премьер-Лигасида 34 ўйинда 1 та гол ва 3 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист