Палмер «Барселона» ва «Арсенал»га қарши ўйинларни ўтказиб юборади
«Челси» юлдузи оёқ бармоқларини синдириб олди.
ФОТО: Getty Images
«Челси» бош мураббийи Энцо Мареска жамоа ярим ҳимоячиси Коул Палмернинг олдинда турган ўйинларда майдонга туша олмаслигини маълум қилди.
Маресканинг сўзларига кўра, футболчи оёқ бармоғини синдириб олган.
«Коул кўп эҳтимол «Бёрнли»га қарши ўйнамайди. «Барселона» ва «Арсенал»га эса аниқ майдонга туша олмайди. Афсуски, у билан бахтсиз ҳодиса юз берди. Оёқ бармоғини жароҳатлади… Синди», — деди Мареска.
Палмер аввалроқ қовурға соҳасидаги жароҳатидан деярли тузалган эди, аммо энди янги муаммо юзага келган.
Насрулло Каримов
Журналист