locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Палмейрас» бош мураббийи «Тоттенхэм»ни бошқаришдан бош тортди

Аввалроқ лондонликлар Игор Тудорни жорий мавсум якунига қадар бош мураббий этиб тайинлаган эди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Тоттенхэм» жамоа бош мураббийи лавозимига «Палмейрас»ни бошқараётган Абел Феррейрани таклиф қилишни режалаштирган эди. Бу ҳақда ESPN хабар бермоқда.

Томас Франк истеъфога чиқарилгач, Лондон клуби жорий мавсум якунига қадар Игор Тудорни мураббий этиб тайинлади, бироқ бунга қадар Феррейра билан келишувга эришишга уриниб кўрган.

Таъкидланишича, «шпорлар» португалиялик мутахассис билан ҳамкорликни таъминлаш устида фаол иш олиб боришган, аммо мураббий рад жавобини берган.

Феррейра «Палмейрас» тарихидаги энг муваффақиятли мураббий ҳисобланади. У 2020 йилдан буён ушбу жамоада фаолият юритиб, икки бор Бразилия чемпиони бўлди, мамлакат Кубоги ва Суперкубогини, шунингдек, икки марта Либертадорес Кубоги ҳамда қатор бошқа совринларни қўлга киритди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг