locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Пальинья «Астон Вилла»га ўтиши мумкин

Португалиялик хавбек ўтган мавсумни «Тоттенхэм»да ижара асосида ўтказди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Пальинья «Астон Вилла»га ўтиши мумкин
ФОТО: Getty images

«Бавария» ярим ҳимоячиси Жоау Пальинья фаолиятини «Астон Вилла»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда TEAMtalk хабар берди.

Манбага кўра, «Астон Вилла» 31 ёшли португалиялик футболчи трансферини тезроқ ҳал қилиб, «Ньюкасл»дан олдинроқ ҳаракат қилишга интилмоқда.

«Бавария» раҳбарияти Пальиньяга янги мавсум режаларида унинг ўрни йўқлигини маълум қилган. Бирмингем клуби футболчини ижарага олиш ва кейинчалик сотиб олиш имкониятига эга бўлишни истамоқда. Бироқ Германия гранди Пальиньяни фақат тўлиқ трансфер асосида сотиш тарафдори.

Айни пайтда «Астон Вилла»нинг Пальиньяни қўлга киритиш имконияти «Ньюкасл»никига қараганда юқорироқ экани таъкидланган.

Португалиялик хавбек ўтган мавсумни «Тоттенхэм»да ижара асосида ўтказди. У барча турнирларда 45 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол ва 3 та голли узатма қайд этди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг