Пакета «Вест Хэм»ни тарк этишини эълон қилди
У ёзги трансфер вақтида клубини ўзгартириши кутилганди.
ФОТО: Getty images
Лукас Пакета "Вест Хэм" клубидаги сўнгги мавсуми эканини айтиб ўтди.
Бразилиялик футболчи келишилган ўйинлар бўйича оқланганидан кейин яна ёрқин ўйин кўрсата бошлади. У клуб сафида 3 та ўйинда 2 та гол урди ва Бразилия терма жамоаси сафида Чили дарвозасига гол урди.
"Гап сени қабул қилган ва қораламаган, сўнгги дақиқагача сенга ишонган, севган ва ўзини уйидагидек ҳис қилишга мажбур қилганларни танлаш ҳақида кетмоқда. Ҳали хайрлашиш вақти эмас! Яна бир мавсумни бирга ўтказамиз!" - деб ёзди футболчи.
Фабрицио Романонинг маълум қилишича, Пакета ушбу трансфер ойнасида клубини ўзгартиришига яқин келганди. 28 ёшли бразилиялик футболчининг хизматларига "Астон Вилла" клуби қизиқиш билдирган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист