locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Пахтакор»нинг Элит ОЧЛ саралашидаги рақиби маълум бўлди

Учрашув жорий йилнинг 11 август куни Тошкентдаги “Пахтакор” стадионида ўтказилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Пахтакор»нинг Элит ОЧЛ саралашидаги рақиби маълум бўлди
Фото: Getty Images

Тошкентнинг “Пахтакор” клуби 2026/2027-йилги мавсум учун Осиё Чемпионлар Лигаси Элит (ОЧЛ Элит) саралаш босқичида Иорданиянинг “Ал-Ҳусайн” жамоасига қарши майдонга тушади.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси маълумотларига кўра, учрашув жорий йилнинг 11 август куни Тошкентдаги “Пахтакор” стадионида ўтказилди.

Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) жорий мавсумдан эътиборан қитъанинг энг нуфузли клублар мусобақасида иштирок этувчи жамоалар сонини 24 тадан 32 тага оширди.

Элит ғолиби қитъа чемпионлиги билан бирга 2027 йилги Қитъалараро кубок ва 2029 йилги Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади. Турнирнинг финал босқичлари 2029-йилга қадар Саудия Арабистонида бўлиб ўтиши белгиланган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг