locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Пахтакор» U-21 лигасида 11-бор чемпионга айланди

Ушбу кўрсаткич бўйича ҳам"Пахтакор" рекордчи.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Пахтакор» U-21 лигасида 11-бор чемпионга айланди
Фото: Пахтакор ПФК

Ёшлар жамоамиз биринчиликнинг 28-турида "Қўқон-1912"дан устун келиб, ушбу лигада 11-бор чемпионликка эришди.

Бунгача "Пахтакор" 2002, 2003, 2004, 2005, 2006, 2010, 2012, 2018, 2023 ва 2024 йилларда U-21 лигасида мавсумни энг юқори поғонада якунлаганди. Бу сафар эса 11-чемпионлик қўлга киритилди. Ушбу кўрсаткич бўйича ҳам"Пахтакор" рекордчи саналиб, 7 чемпионликка эга "Нефтчи" билан фарқни катталаштирди.

Мавсумни барқарор ўтказган "Пахтакор" ёшлар жамоаси чемпионликни ўзида сақлаб қола олди. Кетма-кет учинчи йил чемпионлик бизда қолди. Ушбу муваффақият қўлга киритилишида клуб раҳбариятидан тортиб академия ходимларининг хизматларигача эътироф этиб ўтиш лозим. Бруну Карвалью ва Шуҳрат Бўриев бошчилигидаги жамоа мавсумни ажойиб нотада якунлади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг