«Пахтакор» тарбияланувчилари халқаро турнир финалида иштирок этади
Фото: Пахтакор ПФК
Маъруф Зокиржонов бошчилигидаги "Пахтакор-2014" халқаро турнирда муваффақиятли иштирок этмоқда.
Гуруҳдаги ўйинларда "Сабаҳ" (1:0), "Шахтёр" (0:0) ва "Нефтчи" (0:1) билан ўйнаган ёш футболчиларимиз иккинчи ўрин билан чорак финалга чиқишди. Ушбу босқичда мезбонларнинг "Юлдуз" жамоаси устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонилди.
Ярим финалда Озарбайжоннинг яна бир клуби "Сабаҳ" устидан 3:1 ҳисобида устун келинди. Эртага ўтказиладиган финал баҳсида гуруҳда дуч келинган рақиб - Бокунинг "Нефтчи"сига қарши беллашув ўтказилади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист