locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Пахтакор» - «Насаф». Ўзаро ўйинлар тарихидан

Тошкентдаги баҳс соат 20:00да бошланади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Пахтакор» - «Насаф». Ўзаро ўйинлар тарихидан
Фото: Пахтакор ПФК

Суперлига 10-тури марказий ўйинида "Пахтакор" "Насаф"га қарши Тошкентда ўйнайди.

Беллашувлар тарихига назар ташлайдиган бўлсак, чемпионатларда жамоалар жами 58 марта ўзаро баҳс олиб боришган. Уларнинг 31тасида "Пахтакор" зафар қучган бўлса, 15 беллашувда дуранг натижа қайд этилган. Қаршиликлар эса 12 ўйинда ғалаба қозонишган. Рақиб дарвозасини 82 бор ишғол қилган "Пахтакор" ўз дарвозасидан 51 гол ўтказиб юборган.

Тошкентдаги беллашувларда "шерлар" 22 ғалаба, 5 дуранг ва 2 мағлубият қайд этган. Тошкентдаги баҳсларда "Пахтакор" 49 гол уриб, 15 тўп ўтказишган.

"Пахтакор"ва "Насаф" жамоалари ўртасидаги беллашув 28 апрель, сешанба куни "Пахтакор" стадионида соат 20:00да бошланади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг