«Пахтакор» Ироқ терма жамоаси ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олди
Заид Тахсин Тошкент клубига «Эйр Форс» жамоасидан ўтади
Расм: Instagram
Тошкентнинг «Пахтакор» клуби Ироқ терма жамоасининг аъзоси, 24 ёшли ҳимоячи Заид Тахсин билан шартнома имзолади. У Тошкент клубига «Эйр Форс»дан келиб қўшилади.
Маълумотларга кўра, футболчи ўзининг аввалги жамоаси мухлислари билан хайрлашган. Яқин кунларда Тахсин Тошкентга етиб келиши кутилмоқда.
Трансфер суммаси ва шахсий шартлар ошкор қилинмаган. Эслатиб ўтамиз, Заид Тахсин Ироқ терма жамоаси сафида 16 та ўйинда майдонга тушган, унинг трансфер баҳоси тахминан 500 минг еврога тенг.
Бакрадзе Иман
Редактор