locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Пахтакор” ҳимоячиси фаолиятини Лига 1'да давом эттиради

Келишув бир йиллик ижара асосида тузилган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Пахтакор” ҳимоячиси Муҳаммадрасул Абдумажидов фаолиятини Францияда давом эттиради. Тошкентликлар бош мураббийи Камолиддин Тожиевнинг маълум қилишича, футболчи “Брест” билан шартнома имзолаган ва 2027-йил 1-январдан янги жамоасига қўшилади.

Келишув бир йиллик ижара асосида тузилган. Тожиевнинг айтишича, “Брест”дан келган таклиф “Пахтакор”га Ўзбекистондаги ёзги трансфер ойнаси ёпилишига яқин маълум бўлган. Шу сабаб ҳимоячининг Францияга ўтиши ёзда амалга ошмаган ва трансфер қишки ойнага қолдирилган.

Маълумот учун, Муҳаммадрасул Абдумажидов “Пахтакор” тарбияланувчиси ҳисобланади ва 2023-йилдан асосий жамоа сафида тўп сура бошлаган. Жорий мавсумда 22 ёшли ҳимоячи Ўзбекистон Суперлигасида “Пахтакор” сафида 16 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг