locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Пахтакор» - «Бунёдкор». Ўзаро учрашувларда ким устун?

Ҳозиргача ўтказилган 41 беллашувнинг 17тасида "Шерлар" ғолиб бўлишган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Пахтакор» - «Бунёдкор». Ўзаро учрашувларда ким устун?
Фото: Пахтакор ПФК

Суперлига 23-турида жамоамиз Тошкент дербисида "Бунёдкор" билан ўйнайди.

“Бунёдкор” билан кечадиган дербилар ҳамиша кескин тўқнашувларга бой тарзда ўтади. Ҳозиргача ўтказилган 41 беллашувнинг 17тасида "Шерлар" ғолиб бўлишган. 10та баҳсда дуранг ва 14 ўйинда рақиб ғалабаси кузатилган. "Пахтакор" 56 тўп киритиб, 48 гол ўтказиб юборган.

Жамоалар ўртасидаги энг йирик натижа 2020 йилнинг биринчи даврасида кузатилиб, унда "Пахтакор" 5:0 ҳисобида ютуққа эришган. Ўз майдонимиздаги баҳсларда 10 ғалаба, 6 дуранг ва 4 мағлубият қайд этилган. Голлар уриш борасида устунлик жамоамиз тарафида - 31:17.

"Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйин 9 октябрь, жума куни соат 19:00да "Пахтакор" стадионида бошланади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг