locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Пахтакор-79” – Унутилмас юлдузлар

Авиакатастрофа қурбонларини хотирлаш тадбири бўлиб ўтди
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Пахтакор-79” – Унутилмас юлдузлар
Расм: Telegram

Бугун, 11 август куни “Пахтакор” стадионида ўрнатилган ёдгорлик олдида ва Боткин қабристонида 1979 йил 11 август куни юз берган авиафалокатда ҳалок бўлган жамоа аъзоларини хотирлаш маросими ўтказилди.

Тадбирда футбол жамоатчилиги, фахрийлар, клуб вакиллари ва мухлислар иштирок этди. Сўз олганлар “Пахтакор” бутун Ўзбекистон шарафини дунёга танитганини, мухлисларнинг фахри бўлганини ҳамда ўша фожиа футболимиз тарихидаги энг катта йўқотишлардан бири эканини таъкидладилар.

“Самога сочилган юлдузлар” номи йиллар ўтган сайин унутилмайди, уларнинг сиймоси ёш авлод қалбида фахр ва эҳтиром билан яшамоқда.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг