«Пахтакор» 6 январдан машғулотларга киришади
Машғулотлар давомида жами 7 та ўйин ўтказиш режа қилинган.
Фото: Пахтакор ПФК
2026 йилги мавсумга таркибда йўқотишларсиз кириб келаётган жамоамиз 6 январь куни Тошкентда йиғилади.
Фабио Каннаваро январь ойининг сўнгги ўн кунлигида Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан ҳорижда йиғин ўтказади. "Пахтакор"нинг кўплаб футболчилари йиғинга йўл оладилар. U-21 ҳамда U-19 чемпионатида ғолиб бўлган футболчиларимиз учун имконият.
Камолиддин Тожиев дастлабки ҳориж йиғинини 17-30 январь кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказади. Ўйинлар ҳақида кейинроқ маълумот берамиз.
Иккинчи йиғин тўлиқ асосий таркиб футболчилари билан бўлиб ўтади. Яна 2 ҳафта давомида Туркияда бўламиз.
Машғулотлар давомида жами 7 та ўйин ўтказиш режа қилинган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист