«Пахтакор-2013» хотира турнири ғолибига айланди
"Пахтакор-79" хотира турнирида бугун ҳал қилувчи баҳслар ўтказилди. 3-ўрин учун баҳсда "Бунёдкор" "Локомотив"ни ягона гол эвазига доғда қолдирди.
"Пахтакор" ва ОКМК ўртасидаги финал ўйини кескин ўтди. Баҳснинг асосий вақти 2:2 ҳисобидаги дуранг билан ниҳоясига етди. Пенальтилар сериясида тарбияланувчиларимиз аниқроқ ҳаракат қилиб, 6:5 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Тақдирлаш маросимида "Пахтакор" афсоналари Биродар Абдураимов ва Тўлаган Исоқов, бош мураббий Камолиддин Тожиев, футболчилар Умар Адҳамзода, Заид Таҳсин, Брайан Риаскос ва Жонатан иштирок этиб, мусобақа совриндорлари ҳамда энг яхши ўйинчиларга эсдалик совғаларини топширишди.
Мусобақанинг энг яхшилари
Энг яхши дарвозабон - Нурмуҳаммад Муродбеков (Локомотив)
Энг яхши ҳимоячи - Алиакбар Муродиллаев (Бунёдкор)
Энг яхши ярим ҳимоячи - Озод Очилбеков (ОКМК)
Энг яхши ҳужумчи - Владимир Лео (Пахтакор)
Энг яхши футболчи - Имрон Умрзоқов (Пахтакор)
Энг яхши мураббий - Павел Пуришкин (Пахтакор)