locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Қозоғистонда Ўзбекистондан кучли эканини таъкидлашда давом этишмоқда

Футбол
Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Қозоғистонда Ўзбекистондан кучли эканини таъкидлашда давом этишмоқда
Расм: Gazeta.uz

Беларус терма жамоаси мураббийлар штабида фаолият юритаётган қозоғистонлик мутахассис Фарҳат Жанибеков яқинда жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида фикр билдирди.

Ундан Ўзбекистоннинг 2026 йилги жаҳон чемпионатига йўл олиши ҳақидаги янгиликка муносабати сўралганда, Жанибеков бу натижани минтақавий шароитлар асосида баҳолаш кераклигини айтди.

— Ўзбекистон Осиё зонасида иштирок этади, у ердаги рақобат Европаникидан фарқ қилади, — деди мураббий. Унинг сўзларига кўра, Европада футбол мактаблари ва инфратузилмаси деярли ҳар бир мамлакатда ривожланган, шу боис рақобат даражаси юқори. Шу нуқтаи назардан Жанибеков Қозоғистон ва Беларус футболини Ўзбекистонникидан кучлироқ деб ҳисоблайди.

Қизиғи, у ҳатто Люксембург каби кичик мамлакатларни мисол сифатида келтирди: — Масалан, Люксембург — майда давлат, бироқ ҳозирда уларнинг терма жамоаси Европада муносиб ўйин намойиш этяпти, — деди мутахассис. Унинг фикрича, бу каби мисоллар футболда муваффақиятга етишиш фақат аҳоли сонига эмас, тўғри бошқарув ва ривожланишга боғлиқ эканини кўрсатади.

Фарҳат Жанибеков Беларус ва Қозоғистон терма жамоалари келгусида жаҳон чемпионатига йўлланма учун кураша олишидан умидвор эканини ҳам билдирди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг