Қозоғистон Ўзбекистон термасининг етакчиларидан бирини “ўзиники” деб атади
Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихида илк бор 2026 йилги Жаҳон чемпионатига йўлланма олди. Бу муваффақиятда муҳим ўрин эгаллаган футболчи — дарвозабон Ўткир Юсупов бўлди. У ҳал қилувчи ўйинда жамоанинг асосий қаҳрамонларидан бирига айланди ва Ўзбекистон мундиалга муддатидан олдин чиқишини таъминлади.
Қизиғи шундаки, Юсупов 1991 йилда Қозоғистоннинг Сайрам шаҳрида туғилган. Айни шу факт баъзи қозоғистонлик фойдаланувчилар учун етарли бўлиб, улар ижтимоий тармоқларда Юсуповни “Қозоғистон фахри” деб аташди. Кўплаб қозоғистонлик футбол ишқибозлари скаутларни танқид қилиб, бундай иқтидорли футболчини ўз вақтида кўрмай қолишганидан афсусланишди.
Аммо Юсуповнинг футболчилик йўли айнан Ўзбекистонда бошланган. У 2012 йилда «Машъал» клуби билан шартнома имзолаган ва аста-секин жамоанинг етакчи ўйинчилари қаторига кирган. 2018 йилда эса Ўзбекистон миллий жамоаси сафида дебют қилган. Ҳозиргача терма жамоа сафида 40 та учрашувда майдонга тушган.
Ўткир Юсуповнинг ишончли ўйини ва босимли вазиятларда хиёлсиз ҳаракатлари уни жамоанинг ажралмас қисмларидан бирига айлантирди.