locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Қозоғистон Конференциялар лигаси финалига мезбонлик қилиш учун ариза топширди

Шунингдек, Франция, Венгрия, Италия ва Польша ҳам номзодлар қаторида ўрин олган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Қозоғистон Конференциялар лигаси финалига мезбонлик қилиш учун ариза топширди
ФОТО: Getty Images

Қозоғистон 2028 ва 2029 йилги Европа Конференциялар лигаси финалини ўтказиш ҳуқуқи учун расмий ариза топширди. Бу ҳақда УЕФА матбуот хизмати хабар бермоқда.

Манбага кўра, дастлабки таклифда Астана ва Олмаота шаҳарлари мезбон сифатида кўрсатилган, бироқ якунлий танловда фақат битта стадион аризага киритилади.

Қайд этилишича, 15 та миллий футбол ассоциацияси 2028 ва 2029 йиллардаги Чемпионлар лигаси, Европа лигаси, Конференциялар лигаси ҳамда Аёллар Чемпионлар лигаси финалларини ўтказишга қизиқиш билдирган.

Маълумот учун, Конференциялар лигаси финалига мезбонлик қилиш учун Қозоғистондан ташқари Франция, Венгрия, Италия ва Польша ҳам номзод сифатида ариза топширган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг