Озодбек Ражабов — «Гулистон» футболчиси
«Гулистон» ПФК 2026 йилги мавсум олдидан Озодбек Ражабов билан шартнома имзоланганини маълум қилади.
photo: Guliston FK
Янги йилда янги мақсадларни кўзлаётган «Гулистон» жамоаси таркибини кучайтиришда давом этмоқда.
«Гулистон» ПФК 2026 йилги мавсум олдидан Озодбек Ражабов билан шартнома имзоланганини маълум қилади.
24 ёшли марказий ҳимоячи фаолияти давомида кўплаб жамоаларда ўйнаган. Янги мавсумда жамоамиз мудофаа чизиғини янада мустаҳкамлашга тайёр.
Озодбек Ражабовнинг футболчилик фаолияти:
Туғилган санаси: 14.01.2002
Амплуаси: Марказий ҳимоячи
Ўйнаган жамоалари: «Насаф» (2019), «Зомин» (2020), «Шўртан» (2020), «Хоразм» (2022), «Орол» (2023), «Насаф-Фарм» (2024), «Каттақўрғон» (2025).
Ишонамизки, Ражабов «Гулистон» жамоасида ўзининг ёрқин ўйинлари билан барчанинг ишончини оқлайди.
Иброҳим Жалолов
Редактор