locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ҳозир у уйда турибди: Файзуллаевга совға қилинган автомобил ҳақида

Футболчи машина тақдирига ойдинлик киритди
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ҳозир у уйда турибди: Файзуллаевга совға қилинган автомобил ҳақида
Расм: Instagram

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Москва ЦСКА клуби шарафини ҳимоя қилаётган Аббосбек Файзуллаев Президент томонидан совға қилинган автомобил ҳақида ўз муносабатини билдирди. Бу ҳақда унинг клуби матбуот хизмати маълум қилди.

Клуб вакиллари билан суҳбатда унга совға қилинган машина ҳақида сўралди:

— Сизга совға қилинган автомобил тақдири нима бўлди? — деган саволга футболчи шундай жавоб берди:

— Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритганимиздан сўнг, Президентимиз барчамизга автомобил совға қилишга қарор қилдилар. Ҳозир у машина уйимизда, мен уни отамга бердим. Кутамизки, айнан у ҳайдайди, — деди Файзуллаев.

Қўшимча саволда отасининг бу совғага муносабати ҳақида сўралганда, у қисқа ва аниқ жавоб берди:

— Албатта, отам жуда хурсанд, — деди футболчи.

Эслатиб ўтамиз, мукофотлаш маросими Қатарга қарши саралаш босқичидаги сўнгги учрашувдан сўнг бўлиб ўтди. Ўша беллашувда ўзбекистонлик футболчилар 3:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришишган эди. Муваффақиятли саралаш кампанияси натижасида Президент Шавкат Мирзиёев барча футболчилар, мураббийлар ва терма жамоа ходимларини рағбатлантиришга қарор қилди. Уларга Хитойда ишлаб чиқарилган BYD русумидаги автомобиллар топширилди.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг