locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ҳожиакбар Алижонов «Пахтакор» билан шартномани узайтирди

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ҳожиакбар Алижонов «Пахтакор» билан шартномани узайтирди
Фото: Пахтакор ПФК

"Пахтакор" жамоаси ўз тарбияланувчиси ва асосий таркибнинг муҳим футболчиларидан бири бўлган Ҳожиакбар Алижонов билан ҳамкорликни давом эттиради.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Тошкент клуби билан янги шартномага имзо чекди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

"Шерлар" ўнг қанот ҳимоячиси Ҳожиакбар Алижонов билан келишувни 2027 йил охирига қадар узайтиришди. 2018 йилдан буён асосий жамоа шарафини ҳимоя қилиб келаётган футболчининг кўрсаткичлари таҳсинга лойиқ:

Суперлига статистикаси: 166 та ўйин ва 8 та гол.

Умумий иштирок: Барча мусобақаларда 234 та учрашув ва 11 та гол.

Ютуқлари: 5 карра Ўзбекистон чемпиони, 3 карра Ўзбекистон Кубоги соҳиби, 2 карра Суперкубок ва бир бор Лига Кубоги ғолиби.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг