Оуэн ЖЧ-2026 формати ҳақида фикр билдирди
Англиялик собиқ футболчи иштирокчилар сонига тўхтатлди.
ФОТО: Getty images
Англия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Майкл Оуэн 2026 йилги жаҳон чемпионатининг янги формати ҳақида фикр билдирди.
«48 та жамоа иштирокидаги бу формат ҳайратланарли даражада бағрикенг. Биргина муваффақиятсиз натижа етакчи терма жамоани уйига қайтариб юбориши мумкин бўлган даврлар ўтиб кетди. Бутун турнир давомида мен деярли уч ҳафта ухлаб, плей-офф бошланиши билангина уйғониш мумкинлиги ҳақида ҳазиллашардим, чунки айнан ўшанда ҳақиқий рақобат бошланади.
Гуруҳ босқичи, албатта, муҳим, аммо у кўпроқ ритмни йўлга қўйиш, жисмоний формани сақлаш, ўйинчиларни ротация қилиш ва оптимал лаҳзани топиш билан боғлиқ», — деб ёзди Оуэн Daily Mail нашридаги ўз саҳифасида.