Отаменди Мессини қўллаб-қувватлади
Футболчи Лионелнинг Аргентина миллий жамоасидаги фаолиятини давом эттиришини хоҳлайди.
Photo: gettyimages
Аргентина миллий жамоаси сардори Лионел Месси фаолиятини якунлаш масаласи бўйича ҳали бир қарорга келгани йўқ. Унинг жамоадошлари эса Лионелни қўллаб-қувватлашмоқда.
Николас Отаменди Мессининг Аргентина миллий жамоаси шарафини ҳимоя қилишда давом этишини истайди.
Аргентина терма жамоаси ЖЧ-2026 саралашида Венесуэлани мағлуб этди (3:0). 38 ёшли Месси иккита гол урди.
Аргентинанинг сўнгги баҳсидан кейин Отаменди Лионел билан тушган суратини ижтимоий тармоқларга жойлади.
«Шоу давом этиши керак, гномча», деб ёзган Аргентина ва «Бенфика» ҳимоячиси.