Отабек Жўрақўзиев — «Қизилқум» футболчиси
Клуб раҳбарияти футболчи билан мавсум охиригача шартнома имзолади.
Фото: Қизилқум ПФК
Ушбу мавсумдан Жиззахнинг «Сўғдиёна» жамоасида тўп тепиб келаётган ёш ва умидли ҳужумчи, Ўзбекистон кубоги соҳиби Отабек Жўрақўзиев эндиликда "олтин изловчилар" шарфини ҳимоя қилади. Клуб раҳбарияти футболчи билан мавсум охиригача шартнома имзолади.
Эслатиб ўтамиз, 24 ёшли ҳужумчи ушбу мавсумда майдонда 511 дақиқа ҳаракат қилиб, ўз ҳисобига 2 та гол ҳамда бир голли узатмани ёздириб қўйган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист