Отабек Шукуров – «Банияс» футболчиси
Клуб ўзбекистонлик футболчининг трансферини эълон қилди.
Отабек Шукуров – «Банияс» футболчиси
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров фаолиятини БАА чемпионатида давом эттиради.
Футболчи “Банияс” клуби билан шартнома имзолади. Клуб ўзбекистонлик футболчининг трансферини эълон қилди.
Томонлар музокаралар ўтказишди ва охири бир тўхтамга келишди. Бу клуб БАА Пролигасида сўнгги ўринда бормоқда.
Маълумот учун, "Банияс"да Ўзбекистон терма жамоасининг яна бир аъзоси Акмал Мозговой ҳам тўп тепади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист