locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Отабек Боймуродов – «Сурхон» футболчиси

Клуб миқёсида Отабек “Пахтакор” ва “Бухоро” жамоалари шарафини ҳимоя қилган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Отабек Боймуродов – «Сурхон» футболчиси
Фото: Бухоро ПФК

«Сурхон» таркибини ёш ва иқтидорли футболчилар билан кучайтиришда давом этмоқда. Футбол клуби 22 ёшли дарвозабон Отабек Боймуродов билан шартнома имзолади.

Отабек U-20 Осиё чемпиони ҳамда 2023 йилда юртимизда бўлиб ўтган турнирнинг энг яхши дарвозабони ҳисобланади. Қитъа биринчилигидаги муваффақиятли иштирок этгани унга Аргентинада ўтказилган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қатнашиш имконини берди. Ушбу мусобақада Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 1/8 финал босқичигача етди.

Шунингдек, Боймуродов Ўзбекистон олимпия терма жамоаси сафида Осиё ўйинларининг бронза медали совриндори бўлган.

Клуб миқёсида Отабек “Пахтакор” ва “Бухоро” жамоалари шарафини ҳимоя қилган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг