Остон Ўрунов бошқа чемпионатга ўтиши мумкин
Эроннинг “Персеполис” футболчиси Остон Ўрунов яна Россия клубларига ўтиши мумкин. Бу ҳақда “Mash na Sporte” телеграм канали хабар берди.
Манбага кўра, Ўруновга бўлган қизиқишнинг ортишига унинг Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги муваффақиятли ўйинлари сабаб бўлган. Айниқса, "Al Ain Cup" ярим финалида Мисрга қарши ўйинда қайд этган дубли скаутларни ҳайратда қолдирган. Шунингдек, унга Саудия Арабистонининг машҳур клуби “Ал-Аҳли” мутахассислари ҳам қизиқиш билдиришни бошлаган. Шундай қилиб, РПЛ клублари ҳам футболчи бўйича тезкорлик билан ҳаракатга тушиб, ҳисоботлар тайёрлашган.
Номзодлар орасида “Зенит” клуби ҳам бор. Клуб вакилларига Ўруновнинг дриблинги, тезлиги ва қарор қабул қилиш сифати маъқул келган.
Бироқ трансферга тўсқинлик қилаётган асосий сабаб – “Персеполис” раҳбарияти уни ҳозирча сотишни истамаяпти. Чунки Остонни Жаҳон чемпионатидан кейин янада қимматроқ нархга сотиш мумкин.
Маълумот учун, 24 ёшли футболчининг теҳронликлар билан тузган амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача амал қилади.